Москвада сафарбарлик якунланди. "Sputnikuzbek" хизмати бу ҳақда Москава мэри Сергей Собянин эълон қилганини маълум қилди.
Москва ҳарбий комиссарига кўра, президент фармони ва Мудофаа вазирлиги топшириғи билан белгиланган қисман сафарбарлик бўйича топшириқлар тўлиқ бажарилган.
Сафарбар қилинганларни қабул қилиш пунктлари 17 октябрь куни соат 14.00 да ёпилади. Юборилган чақирув қоғозлари ўз кучини йўқотади.






