АсосийDunyo

"Эслаймиз ... Мотам тутамиз ..." Россияда ҳарбий самолёт қулаши натижаси 15 киши қурбон бўлган

'"Эслаймиз ... Мотам тутамиз ..."  Россияда ҳарбий самолёт қулаши натижаси 15 киши қурбон бўлган'ning rasmi

Аввалроқ Россиянинг Ейскда шаҳридаги турар-жой биноси устига Су-34 ҳарбий самолёти қулаб тушгани, шунингдек, Путин Краснодар ўлкаси раҳбари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарларига Ейскга учиб кетишни тайинлагани ҳақида хабар бергандик.

Сешанба куни Ейскдаги ҳарбий самолёт ҳалокатида жароҳатланганлардан бири касалхонада вафот этди ва қурбонлар сони 15 кишига етди, дея маълумот берилмоқда хориж ОАВларда.

Қайд этилишича, ҳалок бўлганлар орасида уч нафар бола ҳам бор. Шунингдек, шифохонада 19 нафар ярадор бор. Мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бу ҳақда маълумотларни улашган.

Маълум бўлишича, Краснодар ўлкаси маъмурияти вайроналарни таҳлил қилиш якунланганини эълон қилган. Сўнгги марҳум самолёт двигателининг ёниб кетган қолдиқлари остидан топилди, дейди губернатор Вениамин Кондратьев.

Таъкидланишича, қисман вайрон бўлган учта кириш жойини тиклаш беш ойгача давом этиши мумкин, бинони бузиб ташламасликка қарор қилинган.

Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, Су-34 самолёти двигателида ёнғин чиққандан сўнг ўқув парвози вақтида турар-жой ҳудудига қулаган. Икки учувчи ҳалокатдан олдинги сўнгги лаҳзада учиб кетган.

    Бошқа янгиликлар