1

Дунё бўйича энг кўп ҳақ тўланадиган актёрлар рейтинги эълон қилинди

ШОУ-БИЗНЕС 26.08.2016, 12:49
Теглар: Шоҳруҳхон, Ҳиндистон
Дунё бўйича энг кўп ҳақ тўланадиган актёрлар рейтинги эълон қилинди

Forbes журнали дунё бўйича энг кўп ҳақ тўланадиган актёрлар рейтингини эълон қилди, деб ёзади “Вести”. Маълум бўлишича, бу мавсумда 64,6 миллион доллар ишлаб топган Дуэйн Жонсон энг омадли кино юлдуз деб топилган. Бу 2015 йилдаги кўрсаткичга нисбатан икки мартага кўпроқ ҳисобланади. Актёрга “Форсаж” фильмининг 2017 йилда намойиш этиладиган янги қисми ва “Бир яримта жосус” фильмлари омад келтирган. 

Ўнталикдан қуйидаги актёрлар жой олган:
Жеки Чан (61 миллион доллар);
Мэтт Деймон (55 миллион);
Том Круз (53 миллион);
Жонни Депп (48 миллион);
Бен Аффлек (43 миллион);
Вин Дизель (35 миллион);
Шоҳруҳ Хон (33 миллион);
Роберт Дауни-кичкина(33 миллион);
Акшай Кумар (31,5 миллион).

Аввалроқ нашр йилнинг энг кўп ҳақ тўланган актрисалари рўйхатини эълон қилган эди. Унга кўра рўйхатнинг биринчи ўрнини Женнифер Лоуренс эгаллади.

Шарҳлар

Бугун Ҳиндистонда парламент сайлови бошланди

19.04.2024, 15:45

Бугун, 19 апрель санасида Ҳиндистонда дунёдаги энг йирик парламент сайловлари бошланади. Бу ҳақда “РИО Новости” маълум қилди.Етти босқичдан иборат овоз беришларда 968 млн нафар рўйхатга...
Ҳиндистон аэропортида 8 нафар ўзбекистонлик 5 кг олтин занжирлар билан қўлга олинди (видео)

18.08.2023, 11:58

Ҳиндистон пойтахтидаги Индира Ганди номидаги халқаро аэропортда саккиз нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Ҳиндистон божхона департаменти хабар қилди.Маълум қилинишича, улар 5,3 килограмм олтинни...
Ўзбекистонлик қизларни Ҳиндистонга фоҳишалик қилиш учун юборадиган эр-хотин аниқланди

21.12.2022, 09:32

Одам савдоси билан боғлиқ яна бир жиноят аниқланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 13 декабрь куни Тошкент вилояти...
Ҳиндистон тарихида иккинчи марта аёл киши мамлакат президентлигига сайланди

22.07.2022, 11:01

Ҳиндистонда бўлиб ўтган президентлик сайловларида ҳукмрон Бҳаратия Жаната партияси аъзоси, Миллий демократик альянс номзоди Драупади Мурму ғалаба қозонди, деб хабар бермоқда The Indian Express нашрига...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1