1

Шоҳруҳхоннинг Instagram`даги шов-шув бўлган суратига изоҳ берилди

ШОУ-БИЗНЕС 26.08.2016, 17:10
Теглар: Instagram, Шоҳруҳхон, Асал Шодиева
Шоҳруҳхоннинг Instagram`даги шов-шув бўлган суратига изоҳ берилди

Хонанда Шоҳруҳхон ўзининг  Instagram`даги саҳифасига жойлаган сурати кенг муҳокамаларга сабаб бўлгани ҳақида хабар берган эдик

Мазкур хабар сайтга жойланганидан сўнг, ўзини хонанданинг маъмури деб таништирган Сирожиддин Жўраев “Darakchi.uz” сайти таҳририятига қўнғироқ қилиб, вазиятга ойдинлик киритди.

Унинг айтишича, Шоҳруҳхон саҳифасига жойлаган, ўртасидан бўлинган юрак тасвири унинг янги қўшиғи пиари экан. 

Маъмурнинг сўзларига кўра, Асал Шодиеванинг саҳифасидан бирга тушган суратлари ўчирилишига эса мухлисларнинг турли маънодаги изоҳлари сабаб бўлган экан. 

Сирожиддин Жўраевнинг таъкидлашича, Шоҳруҳхон ва Асал ҳозирда шахсий ҳаётда ҳам, ижодда ҳам бирга. Шоҳруҳхоннинг янги клипида ҳам рафиқаси Асал суратга тушмоқда.  

Бироқ Шоҳруҳхон ҳам ўз саҳифасидан Асал билан тўйдан кейин тушган суратларини ўчириб ташлади. 

Шоҳруҳхон аввалига қоқ ўртасидан бўлинган суратни йигит ва қиз икки томонга кўтариб кетаётгани акс этган суратни жойлаб, мухлислар ўртасида турли миш-мишлар юзага келишига сабаб бўлди. Кейинроқ эса уни ўчириб ташлади, аммо унинг ўрнига миш-мишларни “оловлантирган” бошқа бир сурат жойлади. Унда рус шоири М.Лермонтовнинг Мен бутун дунёни севишга тайёр эдим, мени ҳеч ким тушунмади ва мен нафратланишга ўргандим" деган сўзлари келтирилган эди. Орадан бир муддат вақт ўтгач, хонанданинг саҳифасидан бу сурат ҳам йўқолиб қолди. 

Агар маъмур айтганидек, бу хатти-ҳаракатлар пиар бўлса, нима сабабдан суратлар ўчириб ташланди? Бу тушунарсиз.

Шарҳлар

Хоразмда “Instagram”даги расмларни ўчириш учун 5 000 доллар сўраган шахс ушланди

12.10.2021, 12:36

Хоразмда “Instagram”даги расмларни ўчириш учун 5 000 доллар сўраган шахс ушланди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бу ҳақда хабар берди.Ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.Б. С.нинг номига очилган...
Шоҳруҳхон 54 ёшга кирди ва туғилган кунини ҳайратланарли нишонлади

05.11.2019, 10:28

2 ноябрь куни Шоҳруҳхон 54 ёшга тўлди ва табиийки,  Болливуд юлдузининг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлари дўстлари ва мухлисларининг яхши тилакларига тўлиб тошгани айтилмоқда.Бироқ табрикларнинг энг ҳайратланарлиси...
​Шоҳруҳхон Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг битирувчиси

24.07.2019, 10:32

Бу ҳақида хонанда ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди. Қуйида ушбу муҳим кундан фотоларни томоша қилишингиз мумкин.
Машҳурлар тарихий образда (фото)

24.07.2018, 10:27

Интернет тармоқларида ўзбек кино юлдузларининг янги қиёфалари пайдо бўлди... Аввал ҳеч ҳам бундай тарихий образда намоён бўлмаган машҳурларнинг суратларини сизларга ҳам “илиндик”... Маълумот ўрнида: Ушбу...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1