1

Дубай амири иш вақтида жойида бўлмаган 9 нафар амалдорни вазифасидан четлатди

ДУНЁ 30.08.2016, 15:05
Теглар: Иш берувчи, Иш
Дубай амири иш вақтида жойида бўлмаган 9 нафар амалдорни вазифасидан четлатди

Бирлашган Араб Амирликлари бош вазири ва Дубай амири шайх Муҳаммад тўсатдан ўтказилган текширув вақтида иш жойида бўлмаган юқори мансабли 9 нафар амалдорни ишдан бўшатди, деб хабар берди “Тjournal.ru” нашри. 

Якшанба куни эрталаб, шайх Муҳаммад ҳукумат идораларида, Дубай аэропортида, иқтисодий ривожланиш ва ер масалалари билан шуғулланувчи департаментда тўсатдан текширув ўтказди. БАА да бошқа мусулмон мамлакатлари каби, жума дам олиш, якшанба эса ҳафтанинг биринчи куни ҳисобланади. 

Бир қанча ҳукумат идораларини айланган шайх Муҳаммад амалдорларнинг иш жойларида йўқлигини кўрган. Эртаси куни шайх Муҳаммад 9 нафар амалдорни ишдан бўшатиш ҳақида буйруқ берган. Уларнинг орасида ҳуқуқий масалаларни ҳал этувчи департментнинг ижрочи директори, аппарат маъмурияти директори, бош директор муовини ва уларнинг бир қанча ёрдамчилари бўлган. 

Шайх Муҳаммад уларни ишдан бўшатиб, “Келажак авлод раҳбарларига ривожланишнинг келгуси босқичида масъулият ва жавобгарликни ҳис қилиш бўйича” ибрат намуналарини кўрсатмоқчи бўлган. БАА бош вазири ишдан бўшатилган амалдорларга келгуси ишларида муваффақиятлар тилаб, шу пайтгача қилган хизматлари учун миннатдорчилик билдирган.

67 ёшли шайх Муҳаммад 2006 йилдан бери Дубайга раҳбарлик қилиб келади. У шахсан бир қанча — шу жумладан Emirates авиа юк ташувчи компаниясининг, машҳур Бурж-ал- Араб меҳмонхонасининг, Пальма оролларининг иқтисодий ривожланишида етакчилик қилган.

Шарҳлар

Бугун — қисқартирилган иш куни

08.05.2024, 09:34

Бугун барча ходимлар одатий иш кунидан бир соат эртароқ кетишлари мумкин. Эртага – 9 май — Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами.Меҳнат кодексининг 187-моддасига асосан...
Германиядаги янги иш ўринлари ҳақида маълумот берилди

19.08.2021, 09:10

 Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Германиянинг "NoVo Agency e.K." ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан тиббиёт соҳасида олий ёки ўрта-махсус маълумотга эга фуқароларни ишга таклиф қилмоқда.Бўш иш...
Германияда ишлаш истагида бўлганларга муҳим янгилик эълон қилинди

17.08.2021, 15:33

 Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Германиянинг "NoVo Agency e.K." ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан тиббиёт соҳасида олий ёки ўрта-махсус маълумотга эга фуқаролар ишга таклиф қилди.Бўш...
Иш берувчиларга 25 ёшдан ошмаган ходимлари учун тўланган солиқ қоплаб берилади

24.07.2021, 19:29

Ҳукумат қарори билан иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1