АсосийJamiyat

Фарғонада ИИБ биносидан 15 ёшли ўсмирнинг мурдаси чиқди-ми?

'Фарғонада ИИБ биносидан 15 ёшли ўсмирнинг мурдаси чиқди-ми?'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар юзасидан вилоят прокуратураси маълумот берди.

Маълум бўлишича, Учкўприк тумани, Султон МФЙ, Султон қишлоғида яшаган, 2007 йилда туғилган вояга етмаган Р.А. 16.10.2022 йилда Бувайда тумани, Янгиқўрғон қишлоғида жойлашган “Ансор” савдо мажмуасида ота-онасининг назоратисиз юргани ва ушбу мажмуада ўғирлик қилмоқчи бўлганида ИИБ ходимлари томонидан ушланиб, туман ИИБ бошлиғининг шу кунги қарори билан Қўқон шаҳрида жойлашган вилоят ИИБ ЖХХ ҲПБ ВЕИҲЁКМга жойлаштирилган.  

17.10.2022 йилда унинг соғлиғи ёмонлашиб ҳушидан кетади. Шу сабабли бола шаҳар Тез-тиббий ёрдам ходимлари чақирилиб, унга тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамасдан, шифохонага олиб кетилаётган вақтида вафот этган.  

"Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, марҳумнинг ўлимига “бош мия калла ёпиқ шикасти, мия қаттиқ парда остига қон қуйилиши, бош мия моддасининг лат ейиши” сабаб бўлганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан 18.10.2022 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган оғир тан жароҳати етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган", — дейилади хабарда. 

Маълум бўлишича, тергов ҳаракатлари давомида, жиноятга бевосита алоқадор икки нафар шахсга нисбатан айблов эълон қилиниб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Шунингдек, ҳолат юзасидан ИИБ ЖХХ ҲПБ ВЕИҲЁКМ ходимларига нисбатан хизмат текшируви тайинланган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилаётгани айтилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар