АсосийJamiyat

Фарғонада ИИБ биносидан 15 ёшли ўсмирнинг мурдаси чиққанлиги ҳақидаги хабарга Болалар Омбудсмани муносабат билдирди

'Фарғонада ИИБ биносидан 15 ёшли ўсмирнинг мурдаси чиққанлиги ҳақидаги хабарга Болалар Омбудсмани муносабат билдирди'ning rasmi

2022 йилнинг 7 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда “Фарғонада ИИБ биносидан 15 ёшли ўсмирнинг мурдаси чиққани айтилмоқда” сарлавҳаси остидаги хабарлар тарқалди.

Унда шу йилнинг 17 октябрь куни Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида жойлашган “ИИБнинг вояга етмаганларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази”дан Учкўприк тумани Султон МФЙда яшовчи 9-синф ўқувчиси А.Р.нинг вафот этгани айтилган.

Мазкур ҳолат Бола ҳуқуқлари бўйича вакил (Болалар Омбудсмани) назоратига олиниб, Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилинди, дея хабар бермоқда Омбудсман матбуот котиби.

Ҳозирда муассасадаги мавжуд ҳолат Болалар Омбудсмани иштирокида ўрганилаётгани ва бу ҳақда жамоатчилик хабардор қилиниши маълум қилинади, дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар