АсосийDunyo

АҚШда қувватланаётган Galaxy Note 7 телефони сабаб автомобиль ёниб кетди

АҚШ ўт ўчириш хизмати ва Samsung компанияси автомобиль ичида қувватлантириш учун қолдирилган Galaxy Note 7 телефони сабаб ёнғин келиб чиқиш ҳолати юзасидан текширув ўтказмоқда, деб ёзади “Lenta.ru”.

Ҳодиса Флорида штати Сент-Питерсберг шаҳрида ҳар йили ўтказиладиган Меҳнат куни деб номланган тадбир бўлаётганида юз берган. “Жип” русумли автомобиль маҳаллий аҳоли вакиллари Натан Донечер ва унинг рафиқаси Лидияга тегишли бўлган. 

Уларнинг тахминига кўра, автомобиль ичи унчалик иссиқ бўлмаган, сабаби улар автомобилдаги кондиционерни ёниқ қолдирилган. Машина салонида қувватлантирувчи қурилмага уланган телефон аппарати бўлган. Автомобиль эгаси бироздан сўнг қайтиб келганида, машина тутун ичида қолган эди. У ёниб кетган автмобилини суратга олиб, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлаштирди.

Ўт ўчирувчилар тезкорлик билан ҳодиса жойига етиб келган ва ёнғинни ўчиришга муваффақ бўлган. Бироқ автомобиль ёнғин оқибатида жиддий зарар кўрган. Бахтли тасодиф туфайли ҳеч ким жабрланмаган. 

Samsung компанияси вакили мазкур ҳодисадан хабардор эканлиги ва автомобиль эгаси билан унинг манфаатлари юзасидан иш олиб бораётганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ёнғин содир бўлмасидан аввалроқ Samsung компанияси Galaxy Note 7 қурилмаларини сотишни тўхтатган эди. Бунга сабаб қилиб қурилмалар қувватланаётганида ёниб кетаётгани кўрсатилган эди.

Бошқа янгиликлар