АсосийJamiyat

ССВ Ўзбекистонда “Тез ёрдам”даги “Damas”лардан қачон воз кечилиши маълум қилди (видео)

'ССВ Ўзбекистонда “Тез ёрдам”даги “Damas”лардан қачон воз кечилиши маълум қилди (видео)'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек бугун АОКАда ССВ мутассадилари иштирокида "Мамлакатимизда тез тиббий ёрдам тизимида амалга оширилаётган ишлар" мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.  

Анжуман давомида Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоит Гафуров Ўзбекистонда “Тез ёрдам”даги “Damas”лардан қачон воз кечилиши маълум қилди.

2022-йилда 1000 дона янги автомобиль етказиб бериш мақсад қилиб қўйган. Ҳозирги кунга келиб автомобиллар етказиб берилмоқда. "Volkswagen" компаниясини чиплар инқирозига сабаб машиналар етказиб бериш "Volkswagen Caddy" машиналарини 1000 тага етказиб бериш графигидан сал кеч қоляпти. Ҳозирги кунга келиб йил якунигача 250 та "Volkswagen Caddy" русумли замонавий автомобиллар етказиб берилади ва булар вилоятларга тақсимланади. бундан ташқари 200 дона "Ford" автомобиллари етказиб берилади.  

Албатта, бу режали. Барча автомобилларни бирданига янгилаб бўлмайди. Бу жуда катта маблағни талаб қилади.  Шу учун 2023-2025 - йилларгача барча "Damas" машиналарни (улар сони ҳозирча 2183 дона) алмаштиришни режалаштирганмиз", - дейди Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоит Гафуров.                                                                Ойбек Шукуров

    Бошқа янгиликлар