АсосийJamiyat

"COVID-19" пандемиясида вафот этган “тез ёрдам” шифокорлари сони маълум қилинди(видео)

'"COVID-19" пандемиясида вафот этган “тез ёрдам” шифокорлари сони маълум қилинди(видео)'ning rasmi

"COVID-19" пандемияси мобайнида 11 нафар врач  ва 6 нафар фельдшер вафот этган. Бу ҳақда бугун АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида  Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоит Гафуров маълум қилди.

"COVID-19 пайтида 11 нафар врачлар  ва 6 нафар фельдшер вафот этди. Албатта, бу жуда ачинарли ҳолат. Чунки 103 тизими биринчи "зарбани" қабул қилиб олган ташкилот бўлди. Ўша пайтда кунига, Тошкент шаҳрининг ўзида 20-30 нафар ходим коронавирус билан касалланиб, шифохоналарга ётишди", - дейди Республика тез тиббий ёрдам маркази директори.

Абдувоит Гафуровнинг таъкидлашича, пандемия бошланишида  номаълум касаллик бўлганлиги учун  ҳимояланиш протоколлари йўқ бўлгани учун касалланиш ва ўлим ҳолати кўрсаткичлари тез тиббий ёрдам ходимлари ичида жуда юқори бўлган.

Ойбек Шукуров

    Бошқа янгиликлар