1

Қаршида бир оиланинг уч аъзоси ис газидан вафот этди

ЖАМИЯТ 12.12.2022, 11:24
Теглар: ис гази
Қаршида бир оиланинг уч аъзоси ис газидан вафот этди

Қашқадарё вилоятда бир оиланинг уч аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, 10 декабрь куни соат 20:20 да Қарши тумани "Дашт" маҳалласида яшовчи 77 ёшли фуқаро Р.П., 31 ёшли келини Н.Б., 2-синф набираси Л.О. яшаш хонадонида қўлбола усулда ясалган иситиш печидан чиққан ис газидан заҳарланиб вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Жиззахда 63 ёшли аёл ва унинг икки невараси, Хоразмда ижара уйда икки фуқаро ва Қашқадарёда 17 ёшли қиз, Наманганда қайнонa, келин ва набира, Фарғонада 3 кунлик келин-куёв, Чинозда эр-хотин 3 ойлик чақалоғи билан  ис газидан заҳарланиб вафот этган эди. Шунингек, сал аввал Хоразмда 9 кишилик оила ис газидан заҳарланиб, икки инсон ҳалок бўлган ва Бухородаги хонадонда содир бўлган ёнғинда эр-хотин ва уларнинг уч нафар фарзанди вафот этди.

Шарҳлар

Чирчиқда эр-хотин ис газидан вафот этди

17.01.2023, 11:05

Тошкент вилоятида кўмирдан чиққан ис газидан заҳарланиб, эр ва хотин вафот этди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, 2023 йил 12...
Қаршида бир оиланинг 3 нафар боласи ис газидан заҳарланиб, улардан бири вафот этди

13.12.2022, 10:49

Қашқадарё вилоятида яна ис газидан заҳарланиш қайд этилди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди. Маълум қилинишича, 11.12.2022 йил 11 декабрь куни соат 10:20...
Бош прокуратура Қибрайда заҳарланганлар юзасидан баёнот берди

02.12.2019, 22:54

Хабарингиз бор, интернет  тармоғида 1 декабрь куни Тошкент вилояти, Қибрай туманида бир оиланинг 16 нафар аъзоси ис газидан заҳарланиб шифохонага ётқизилгани, жабрланганларнинг 11 нафари болалар эканлиги ҳақидаги...
Қибрайда 16 киши ис газидан заҳарланмаган экан. Асл сабаби аниқланди

02.12.2019, 16:05

Хабарингиз бор, интернет  тармоғида 1 декабрь куни Тошкент вилояти, Қибрай туманида бир оиланинг 16 нафар аъзоси ис газидан заҳарланиб шифохонага ётқизилгани, жабрланганларнинг 11 нафари болалар эканлиги ҳақидаги...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1