АсосийDunyo

Европа Иттифоқи санкцияларининг янги пакети ҳали тайёр эмас

'Европа Иттифоқи санкцияларининг янги пакети ҳали тайёр эмас'ning rasmi

Бугун Европа Иттифоқининг Россияга қарши навбатдаги, тўққизинчи санкциялар пакети кутилмоқда, аммо у ҳали тайёр эмас, деди Европа Иттифоқи ташқи сиёсат хизмати раҳбари Хосеп Боррел. Бу ҳақда BBC News хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Брюсселда Европа Иттифоқининг 27 давлати ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бошланиш арафасида. Боррелнинг сўзларига кўра, улар ҳалигача барча санкция чоралари бўйича келишиб олишмаган. Боррелл, бу душанба ёки сешанба кунлари содир бўлишига умид қилмоқда.

Аввалроқ хабар қилинганидек, янги пакетда яна 200 га яқин жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан санкцияларни узайтириш таклиф қилинган. Эронга Россияга қурол-яроғ, биринчи навбатда, камикадзе учувчисиз самолётлар етказиб бериш билан боғлиқ санкциялар ҳам назарда тутилган.

    Бошқа янгиликлар