Телеграм каналлардан бирида Фарғона вилояти Бувайда тумани ҳокимининг собиқ 1-ўринбосари бўлган Дехқонов Мирзохиджон бундан 2 йил аввал 20 000 доллар пора билан қўлга тушиб, озодликдан маҳрум этилгани ва эндиликда қамоқдан чиққач, Фарғона вилояти ҳокимлигида бўлим бошлиғи бўлиб иш бошлагани хабар қилинди.
Хабарга Фарғона вилояти ҳокимлиги муносабат билдирди.
"2 йил аввал озодликдан маҳрум қилинган Бувайда тумани ҳокимининг собиқ биринчи ўринбосари Фарғона вилояти ҳокимлигида бўлим бошлиғи бўлиб иш бошлагани ҳақида тарқатилган хабар тўла асоссиз экани маълум қилинади.
Вилоят ҳокимлиги аппарати ходимлари таркибида фуқаро М.Дехқонов фаолият юритмаслиги билдирилади", - дейилада раддия хабарида.