АсосийDunyo

БМТ бош котиби 2023 йилда уруш тўхташи мумкинлиги айтди

'БМТ бош котиби 2023 йилда уруш тўхташи мумкинлиги айтди'ning rasmi

БМТ бош котиби яқин орада Украинада тинчлик ўрнатиш борасидаги музокаралар яқин орада тикланишига умид қилмаслигини айтди, дея ёзмоқда "Zamon.uz".

“Мен яқин келажакда тинчлик ўрнатиш ҳақида самарали музокаралар ўтказиш имкониятига оптимистик нигоҳ билан қарамайман. Менимча, ҳарбий қаршилик давом этади ва тинчлик ҳақида жиддий музокара ўтказиш вақти келишини кутишимиз керак бўлади”, — деди  Антониу Гутерриш.

Унинг сўзларига кўра, БМТ бошқа масалалар, жумладан, дон келишуви самарадорлигини ошириш ва асирлар алмашинувини тезлаштиришга эътибор қаратади.

Шунга қарамай, БМТ бош котиби 2023 йилда Украинадаги урушни тўхтатишга эришиш мумкин деб ҳисоблайди.

“Яқин келажакда тинчлик музокаралари ўтказишнинг имкони йўқ, деганда мен бутун 2023 йилни назарда тутмадим. Умид қиламанки, 2023 йилда биз тинчликка эришамиз”, — деди Гутерриш.

    Бошқа янгиликлар