АсосийJamiyat

Ҳаддан ташқари совуқ ва туман туфайли Андижон аэропорти ёпилди

'Ҳаддан ташқари совуқ ва туман туфайли Андижон аэропорти ёпилди'ning rasmi

Ҳаддан ташқари совуқ ва туман туфайли кўриниш чегарасининг пасайиши (50 м) Андижон халқаро аэропорти фаолиятини чеклаб қўйди, дея хабар бермоқда "UZBEKISTAN AIRPORTS".

Хусусан, Андижондаги ноқулай шароитлар туфайли “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг HY049 (Андижон — Самарқанд), HY050 (Самарқанд — Андижон), HY092 (Андижон — Тошкент) йўловчи рейслари бекор қилинди.

Йўловчиларга аэропорт раҳбарияти томонидан чипта пулини қайтариш жараёни ҳақида маълумот берилган.

Андижон аэропорти маълумотларига кўра, ўта совуқ туман эртагача давом этиши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар