Владимир Зеленский жамоаси ҳарбий можарони тинч йўл билан ҳал қилиш режаси устида ишламоқда. У ўнта элементдан иборат бўлади.
Тахминларга кўра, Киев “тинчлик формуласи”ни 24 февраль – махсус ҳарбий операциянинг бир йиллигида тақдим этади. Ҳисоблаш режаси ўн банддан иборат бўлади, аммо улар нималардан иборатлиги ҳали номаълум. Бу ҳақда "The Washington Post" нашри европалик ва украиналик дипломатларга таяниб ёзган.
Нашрнинг қайд этишича, ҳар қандай мумкин бўлган музокараларда Украина Москвадан “сезиларли имтиёзлар” талаб қилиши мумкин. Бироқ Киевнинг позицияси жанг майдонидаги вазиятга боғлиқ бўлади ва шунинг учун Украина расмийлари ҳарбий ғалабаларга эришган ҳолда Россия билан эҳтимолий мулоқотга тайёргарлик кўришни режалаштирмоқда.
Кеча, 22 декабр куни Владимир Путин Россия “бу урушни тугатиш”ни исташини айтган. Бундан олдин, Сергей Шойгу босқинчи мақсадларга тўлиқ эришилгунга қадар давом этиши кераклигини айтган.






