АсосийJamiyat

Ўзбекистоннинг “Бизнесда порахўрлик хавфи” глобал индексидаги ўрни 16 поғонага яхшиланди

'Ўзбекистоннинг “Бизнесда порахўрлик хавфи” глобал индексидаги ўрни 16 поғонага яхшиланди'ning rasmi

“ТРАCЕ Интернатионал” халқаро ассоциацияси 2022 йилнинг “Бизнесда порахўрлик хавфи” глобал индексини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон 58 балл билан 131-ўрингача кўтарилган, 2021 йилда эса 59 балл билан (1 балдан 100 баллгача баҳоланади, 1 балл – энг ижобий) 147-ўринни эгаллаб турган эди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар берди. 

Бу йилги маълумотларга кўра, Шимолий Корея, Туркманистон, Экваториал Гвинея, Сурия ва Венесуелада тижорий порахўрлик хавфи энг юқори, Норвегия, Янги Зеландия, Швеция, Швейсария ва Дания эса энг паст кўрсаткичларга эга.

Минтақамизда индексдаги ижобий ўзгаришлар фақат икки давлатда, жумладан, Ўзбекистонда кузатилмоқда.

Маълумот учун: ТРАCЕ Матрих индекси компанияларга маълум бир мамлакатда бизнес юритишда коррупсияга дуч келиш хавфини баҳолаб берувчи восита сифатида ишлаб чиқилган. Индекс 2014 йилдан бери эълон қилиниб келинмоқда.

    Бошқа янгиликлар