АсосийJamiyat

Тошкент вилоятида учта юк машинаси ўзаро тўқнашиб кетди

'Тошкент вилоятида учта юк машинаси ўзаро тўқнашиб кетди'ning rasmi

Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида учта юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, 22 декабрь куни соат 12:30 ларда Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган А-373 автомобиль йўлининг 161-километрида учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

Бунда "Уак" аҳоли яшаш жойида светофорнинг қизил ишорасида MAN ва Isuzu транспорт воситаси тўхтаб турган вақтда уларнинг ортидан Howo юк машинаси келиб урилган. 

ЙТҲ Howo ҳайдовчиси қалин туман сабаб олдинда турган транспорт воситаларини кўрмай қолгани сабаб юзага келган. Ҳодиса оқибатида Isuzu’нинг 44 ёшли ҳайдовчиси жан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар