АсосийJamiyat

"84 ёшли фуқаро газни ўчирмаган". Тошкентда кўп қаватли уйда содир бўлган портлаш бўйича қўшимча маълумот берилди

'"84 ёшли фуқаро газни ўчирмаган". Тошкентда кўп қаватли уйда содир бўлган портлаш бўйича қўшимча маълумот берилди'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, бугун, 30 декабрь куни соат 8:20лар атрофида Миробод тумани, С.Азимов кўчаси 5 уй, 35-хонадонда (1-кават) портлаш содир бўлди. Ҳолат юзасидан Энергетика вазирлиги матбуот хизмати қўшимча маълумот тақдим этди. 

Тақдим этилган маълумотларга кўра, хонадон эгаси 84 ёшли фуқаро бўлиб, у газ плитасидан фойдаланиб газни ўчирмасдан қолдирганлиги сабабли, хонада газ тўпланиб чақнаш содир бўлган ва у жароҳатланган. "Ҳудудгаз" ва "Пойтахт газ" таъминоти масъуллари чақнаш жойига етиб борган.

Ҳолат юзасидан яна қўшимча маълумот берилади.

    Бошқа янгиликлар