АсосийJamiyat

Наманган шаҳрида уй ёниб кетди (видео)

'Наманган шаҳрида уй ёниб кетди (видео)'ning rasmi

Кеча, 30 декабрь куни Наманган шаҳридаги хонадонларнинг бирида ёнғин чиқди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 17:50 да ФВБга Наманган шаҳар “Зиёкор” МФЙ ҳудудидаги хонадонларни бирида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Хабарга асосан ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига бориб, содир бўлган ёнғинни соат 18:30 да тўлиқ бартараф этган.

Ҳодиса оқибатида куйиб тан жароҳати олганлар йўқ. Хонадоннинг 50 квадрат метр майдонда шифт-том қисми, уй жиҳозлари ва хонадон эгаларига тегишли ҳужжатлар ёниб зарарланган.

Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар