АсосийJamiyat

Қорақалпоғистонда маст эркак кўп қаватли бинодан ўзини ташламоқчи бўлди (видео)

'Қорақалпоғистонда маст эркак кўп қаватли бинодан ўзини ташламоқчи бўлди (видео)'ning rasmi

Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида 1 январь куни маст эркак кўп қаватли бинонинг томига чиқиб югурди. Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, шу куни соат 14:30 да бошқарманинг 1050 қисқа рақамига хабар келиб тушган. Унга кўра, қутқарув бўлинмаси ҳодиса жойига етиб борган.

Махсус бўлим Нукус шаҳри 23-митти туманга етиб борганда 1987-йилда туғилган маст ҳолдаги эркак томнинг устига чиқиб олгани маълум бўлган.

Қутқарув гуруҳи етиб боргач эркакнинг томдан тушишига амалий кўмак берган. Ҳодиса оқибатида ҳеч кимга тан жароҳати етмаган.

    Бошқа янгиликлар