АсосийJamiyat

Абдулла Ориповнинг синглиси Қашқадарёдаги шифохона портлаши оқибатида вафот этди

'Абдулла Ориповнинг синглиси Қашқадарёдаги шифохона портлаши оқибатида вафот этди'ning rasmi

Аввалроқ, 2022 йил 24 декабрь куни Қашқадарё вилояти саломатликни тиклаш шифохонаси портлаб кетгани ҳақида хабар бергандик.

Портлаш оқибатида шифохонада даволанаётган 2 нафар бемор куйиш тан жароҳатлари билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий-амалий маркази Қашқадарё филиалига ётқизилганди. Улардан бири марҳум атоқли шоир Абдулла Ориповнинг синглиси 74 ёшли Ойсара Убайдуллаева экани маълум бўлди.

Ойсара Убайдуллаева 2022 йил 30 декабрь куни 80 фоиз куйиш тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этди, дея ёзмоқда "Nasafnews".

Маълумотга кўра, Қашқадарё вилояти саломатликни тиклаш шифохонасида портлашдан олдин марҳума Ойсара Убайдуллаева турмуш ўртоғи билан даволанаётган бўлган. Ҳозирда марҳуманинг турмуш ўртоғи Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий-амалий маркази Қашқадарё филиалида даволанмоқда.

"Darakchi.uz" марҳуманинг яқинлари ва оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

    Бошқа янгиликлар