Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги 9 та ҳудуди вақтинча газ таъминотидан узилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги xaбар қилди.
Қайд этилишича, Ибн Сино мавзеси Белтепа кўчасидан ўтган ўрта босимли газ қувурида носозлик юзага келгани боис 2023 йил 5 январь соат 10:00 дан 19:00 га қадар Шайхонтоҳур туманининг қуйидаги маҳаллаларида газ бўлмайди:
Белтепа кўчасидаги 23 та кўп қаватли уй;
Ибн Сино мавзесидаги 13 та кўп қаватли уй;
Жарариқ мавзесидаги 21 та кўп қаватли уй;
Мингтепа кўчасидаги 4 та кўп қаватли уй;
“Янги Жарариқ” маҳалласидаги 900 та хонадон;
Оқибат кўчасидаги 150 та хонадон;
Уйғун кўчасидаги 150 та хонадон;
“Ипакчилик” маҳалласидаги 140 та хонадон.
Шунингдек, 8 та новвойхона, 14 та овқатланиш шохобчаси, 8 та ишлаб чиқариш корхонаси ҳамда 4 та МТТда ҳам газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
3-Иссиқлик марказида газ босими меъёридан паст бўлади.






