АсосийJamiyat

Ўзбекистонда бир ойда 3229 нафар аёл 20 ёшгача фарзандли бўлгани маълум бўлди

'Ўзбекистонда бир ойда 3229 нафар аёл 20 ёшгача фарзандли бўлгани маълум бўлди'ning rasmi

Давлат статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг декабрь ойида 20 ёшгача фарзандли бўлган аёллар сони 3229 нафарни ташкил этган.

Бу декабрь ойида жами фарзандли бўлган аёлларнинг 3,9 %га тенг. 

Ҳудудлар кесимида жами фарзандли бўлган аёллар таркибида 20 ёшгача бўлган аёллар улуши:

— Қорақалпоғистон Р. – 3,1 %

— Андижон вилояти – 4,5 %

— Бухоро вилояти – 3,8 %

— Жиззах вилояти – 2 %

— Қашқадарё вилояти – 4,4 %

— Навоий вилояти – 2 %

— Наманган вилояти – 4,6 %

— Самарқанд вилояти – 6 %

— Сурхондарё вилояти – 3,8 %

— Сирдарё вилояти – 2,7 %

— Тошкент вилояти – 3 %

— Фарғона вилояти – 4,8 %

— Хоразм вилояти – 2,2 %

— Тошкент шаҳри – 2,8 %

    Бошқа янгиликлар