Фарғона вилояти Риштон туманида яшовчи фуқаро А.А., ариза билан мурожаат қилиб, телеграм мессенжерида Агробанк бош офиси номли аккаунт фойдаланувчиси, ўзини банк ходими деб таништириб, "Агробанкдан йилллик 27 % 10.000.000 сўм миқдорида кредит чиқариб беришни айтиб, алдаб 2 та банк картаси маълумотларини олиб, ундаги жами 12.400.000 сўм пулларни ўзлаштириб, ғойиб бўлганлигини маълум қилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, пулларни талон-торож қилган шахс, Тошкент вилояти, Ангрен шаҳрида яшовчи, 1997 й.т., К.Д. эканлиги аниқланган. К.Д. пулларни олиб, онлайн қимор ўйинларига сарфлаб юборганлиги маълум бўлди. К.Д.га нисбатан ЎзР. ЖКнинг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.






