Бугун Тошкент шаҳри ва вилоятида кузатилган кучли шамол натижасида бир неча ҳудудлардаги дарахт шохларининг синиши жараёнида айрим электр узатиш тармоқларининг шикастланишига (симларнинг дарахт шохлари билан узилиб тушишига) олиб келди, дея хабар бермоқда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, бунинг натижасида, Тошкент шаҳри ва вилоятининг айрим ҳудудларида электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилмоқда.
Ҳозирда электр тармоқлари филиалларининг махсус бригадалари томонидан носозликларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз, дейилади хабарда.
07.01.2023 22:30
Тошкентда кузатилган кучли шамол айрим электр узатиш тармоқларининг шикастланишига олиб келди






