Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликлар бўйича 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини очиқ суд жараёнида кўриб чиқиш давом этмоқда. Бу ҳақда Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Абидов хабар берди.
Кеча, 7 январь кунги суд мажлисида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси А. Орынбаевнинг кўрсатмалари эшитилди. Судланувчилар қилмишларидан чин кўнгилдан пушаймон эканликларини билдириб, кечирим сўрадилар ва ҳурматли Президентимизга етказишни илтимос қилдилар.
А. Орынбаев судланувчилар ким бўлишидан қатъий назар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Қорақалпоғистон азаматлари эканлигини, уларнинг илтимосларини албатта етказишини маълум қилиб, суд ҳайъатидан судланувчиларга қонун доирасида енгиллик беришни сўради.






