Ўзбекистондан Россияга учган самолётда носозлик кузатилди.
Хабарда берилишича, Uzbekistan Airways’нинг "Тошкент-Қозон" йўналишида учган UK32012 рақамли Airbus A-320 самолёти 7 январь куни соат 19:40 да Россиянинг Самара вилояти ҳаво ҳудудида учаётганида двигателда носозлик юзага келган ҳамда 2700 фут баландликда учишга рухсат сўраган.
Натижада Қозон аэродромида тревога эълон қилинган ҳамда самолёт шу куни соат 19:57 да Қозон аэропортига муваффақиятли қўндирилган.






