Ижтимоий тармоқларда 9 январ, душанба куни ҳам боғчалардаги навбатдан ташқари таътил кунига қўшиб берилганлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Мактабгача таълим вазирлиги масалага ойдинлик киритди.
"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1-сонли йиғилиш баёнида мактабгача таълим ташкилотлари учун қўшимча таътил кунлари 2023 йилнинг 10 январ кунидан бошланиши аниқ қилиб белгилаб қўйилган.
Шундай экан 9 январ душанба куни Республикамизнинг барча турдаги мактабгача таълим ташкилотлари тўлиқ фаолият олиб бориши лозим эканлигини билдирамиз",–дейилади вазирлик ахборотида.
Шу билан бирга, ДХШ ва Оилавий нодавлат МТТлари давлат МТТлари каби иш фаолиятини давом эттириш тавсия этилади.
Эслатиб ўтамиз, давлат, ДХШ ва оилавий НМТТларнинг ходимларига берилган қўшимча таътил кунларига иш хаққи тўлаб берилади.






