АсосийJamiyat

Тошкентда 16 та янги автобус бугундан 5 та йўналиш бўйича иш бошлади

'Тошкентда 16 та янги автобус бугундан 5 та йўналиш бўйича иш бошлади'ning rasmi

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ янги сотиб олган 16 та автобуслар пойтахтда ҳаркатланишни бошлади. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, MAN A22 CNG русумли автобусларнинг:

— 4 донаси "1-Автобус саройи" филиалига бириктирилган 28-сонли "Яшнобод қурилиш коллежи – Ибн Сино 2-мавзеси";

— 4 донаси "7-Автобус саройи" филиалига бириктирилган 13-сонли "Изза мавзеси – Тошкент МУМ";

— 1 донаси "8-Автобус саройи" филиалига бириктирилган 91-сонли "Юнусобод мавзеси 15-даҳа – Кўкча масжиди бекати";

— 1 донаси "8-Автобус саройи" филиалига бириктирилган 118-сонли "Чилонзор буюм бозори – Ўзпослсавдо";

— 3 донаси "18-Автобус саройи" филиалига бириктирилган 87-сонли "Чинни бозори бекати – Қорақамиш 2/4 мавзеси";

— 3 донаси "18-Автобус саройи" филиалига бириктирилган 88-сонли "Ибн Сино 2-мавзеси – М.Юсуф кўчаси" автобус йўналишларида хизмат кўрсатиш учун бириктирилди.

    Бошқа янгиликлар