"Чотқол" давлат биосфера резерват қўриқхонаси ҳудудида айни пайтда қорнинг қалинлиги 1-1,5 метрни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси хабар бермоқда.
Қўриқхона ҳудудининг айрим шамол орқали тўпланиб қолган жойларида қорнинг қалинлиги 2 метрни кўрсатмоқда.
"Чотқол" давлат биосфера резерват қўриқхона юқори қисмида ҳозирда қор ёғмоқда. Қўриқхона ҳудудида айни дамда ҳаво ҳарорати 15-17даражада совуқ эканлиги қайд этилди.
"Нурота" давлат қўриқхонасида ҳам айни дамда қор ёғишни бошлаган. Бу ерда ҳаво ҳарорати -5 градусни ташкил этмоқда.






