АсосийJamiyat

2023 йил 1 январдан бошлаб пенсияни ҳисоблашда инобатга олинадиган иш ҳақининг юқори чегараси 3 888 000 сўм этиб белгиланди

'2023 йил 1 январдан бошлаб пенсияни ҳисоблашда инобатга олинадиган иш ҳақининг юқори чегараси 3 888 000 сўм этиб белгиланди'ning rasmi

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бошқарма бошлиғи Фаррух Пардаев маълум қилди.

Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси доирасида давлат пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш ҳамда фуқароларнинг пенсия миқдорларини мамлакатнинг иқтисодий кўрсаткичларига мувофиқ изчил ошириб борилишини таъминлаш устувор вазифа сифатида белгиланган.
        Ўтган йил давомида:
        ▪️ пенсия ва нафақаларнинг энг кам миқдорлари 14 фоизга оширилиб минимал истеъмол харажатлари миқдорига етказилди;
        ▪️ минимал истеъмол харажатлари миқдоридан (500 минг сўмдан) юқори миқдорлардаги пенсия ва нафақалар эса 12 фоизга оширилди;
        ▪️ ногиронлик пенсия ва нафақаларининг энг кам миқдори эса 440 минг сўмдан 698 минг сўмгача яъни 1,6 бараварга оширилди;
        ▪️ тўловларни банк карталари орқали олувчиларга ҳар ойлик пенсия ва нафақа пулининг 1 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий қилинди.
        Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги “2022 - 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармонларига асосан, 2023 йил 1 январдан бошлаб пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори яъни юқори чегараси пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн баробаридан ўн икки баробаригача оширилди. 
        2023 йил 1 январдан бошлаб пенсияни ҳисоблашда инобатга олинадиган иш ҳақининг юқори чегараси 3 888 000 сўм этиб белгиланди.
        Мазкур Фармонга асосан, 2022 йил декабри ойида ўртача ойлик иш ҳақи миқдори пенсия ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 бараваридан яъни 3 240 000 сўмдан юқори бўлган 371 минг нафар пенсия олувчиларинг пенсия миқдорлари қайта ҳисоб-китоб қилинди ва пенсияси ошадиган фуқароларга 2022 йилнинг декабрь ойида СМС хабар жўнатилди.
        Мисол учун 3 900 000 сўм ўртача ойлик иш ҳақига эга бўлган фуқаронинг пенсия миқдори 2023 йил 1 январга қадар 3 240 000 сўмдан ҳисоб китоб қилинган бўлса, 2023 йил 1 январдан бошлаб эса ушбу фуқаронинг пенсия миқдори 3 888 000 сўм қайта ҳисоб китоб қилинади.
        Ушбу тартибнинг жорий этилиши юқори иш ҳақи олган ва пенсия тизимига юқори ҳисса қўшган фуқароларга муносиб пенсияларни тайинлаш, ижтимоий адолат тамойилларини мустаҳкамлаш, аҳолининг унумли меҳнат қилиб кўпроқ ҳақ олишига қизиқишини ошириш, яширин иқтисодиётдан чиқишга, мамлакатимиз иқтисодиётини ислоҳ қилишда ва ривожлантиришда фаол иштирок этишини таъминлашга хизмат қилади.

    Бошқа янгиликлар