АсосийJamiyat

Фазлиддин Ғойибназаров шериклари билан Сирдарё дарёси бўйида қуш овлади

'Фазлиддин Ғойибназаров шериклари билан Сирдарё дарёси бўйида қуш овлади'ning rasmi

Тошкент вилояти Бекобод тумани Сирдарё дарёсида 30 декабрь куни Фазлиддин Ғойибназаров шериклари билан қуш овлади. Табиат ресурслари вазирлиги ахборот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ўрганишлар давомида фуқаро Х.У томонидан қушлар овлангани ва ўлжалар билан бевосита бошқа фуқаролар билан биргаликда спортчи Фазлиддин Ғойибназаров ҳам фото ва видеотасвирга тушгани ўз тасдиғини топган.

Овни амалга оширган фуқаро Х.У.нинг ов қилишга тегишли ҳужжатлари борлиги, у овчилик жамиятидан рўйхатдан ўтгани аниқланган. Бироқ у ов жараёнида белгиланган меъёрларга амал қилмай, қоидаларни қўпол тарзда бузган ва табиатга зарар етказгани маълум бўлди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 90-моддасига асосан, ҳуқуқбузарга нисбатан жарима ва ҳайвонот оламига етказилган зарар миқдори ҳисобланиб, ов қуроллари Тошкент вилояти Бўка тумани ички ишлар бўлимига белгиланган тартибда топширилди.

    Бошқа янгиликлар