Йиғилишда саноатда қўшимча захираларни аниқлаш ва инвестицияларни кўпайтириш бўйича 2023 йил учун режалар муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби хабар бермоқда.
Сўнгги йилларда:
- қўшимча 19 та эркин иқтисодий зона ва 400 дан зиёд кичик саноат зонаси ташкил этилиб, уларнинг инфратузилмасига 10 триллион сўм йўналтирилди;
- тўқимачилик, кимё, қурилиш материаллари, чарм, фармацевтика, электротехника каби соҳаларни “драйвер”га айлантириш учун 3 миллиард долларлик молиявий ресурслар ажратилди;
- саноатни зарур хомашё билан таъминлаш мақсадида геология-қидирув ишлари 3 баробарга кўпайтирилиб, 600 тадан зиёд янги кон аниқланди.
Натижада, охирги беш йилда саноат корхоналари сони 2 баробар кўпайиб, 100 мингтага етди, ишлаб чиқариш ҳажми 1,4 бараварга кўпайди.






