Бугун кундуз куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё вилоятлари ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз қор ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин, Сурхондарё, Фарғона вилоятларида айрим жойларида баъзида 23-25 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5-10° совуқ, баъзи жойларга 12° совуқгача шимолда 12-17° совуқ бўлади.
Пойтахтимизда кечга томон бироз қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 7-9° совуқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қор ёғади, туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларида баъзида 23-25 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 10-15° совуқ бўлади.
11.01.2023 08:38
Бугун ҳам Ўзбекистоннинг 6 та ҳудудида қор ёғиши прогноз қилинди






