Қишки таътил даврини узайтириш ваколати ҳудуддаги об-ҳаво шароитларини инобатга олган ҳолда маҳаллий ҳокимликларга берилди, дея хабар бермоқда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли баёнига асосан ҳудуддаги об-ҳаво шароитларини инобатга олган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ҳамда олий таълим ташкилотларида қишки таътил даврини узайтириш ёки узайтирмаслик ваколати берилганлигини маълум қиламиз, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонунда Маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таълим соҳасида айрим ваколатлар берилган.
11.01.2023 09:52
Боғчаларда ҳам қишки таътил муддатини ҳал қилиш ҳокимликларга юклатилди






