АсосийJamiyat

Қозоғистонда совуқ туфайли йўлда қолиб кетган 69 нафар Ўзбекистон фуқаросининг ҳозирги аҳволи маълум қилинди

'Қозоғистонда совуқ туфайли йўлда қолиб кетган 69 нафар Ўзбекистон фуқаросининг ҳозирги аҳволи маълум қилинди'ning rasmi

Аввалроқ, 2023 йил 11 январь куни Самара-Чимкент автомобиль йўлининг 1153 километрида автобусда 3 нафар Қозоғистон ва 38 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлганлиги ва ноқулай об-ҳаво туфайли йўлнинг ёпилиши муносабати билан барча йўловчилар Ирғиз қишлоғидаги умумтаълим мактабига жойлаштирилганлиги ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Транспорт вазирлиги уларнинг ҳозирги аҳволи ҳақида хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 9 январь куни соат 18:00 да “Узаутотранс сервиcе” МЧЖнинг давлат рақам белгиси  01 344 CГА бўлган “ЮТОНГ БУС ЗК6122Ҳ9” русумли автобуси барча талабларга риоя этган ҳолда транспорт воситаси техник, ҳайдовчилар эса тиббий кўрик ва махсус йўриқномалардан ўтиб, “Тошкент – Москва” йўналиши бўйича 26 та йўловчи билан “Тошкент” автовокзалидан белгиланган жадвал асосида қатновни амалга ошириш учун йўлга чиққан.

Йўналиш давомида жорий йилнинг 10 январь куни Тошкент вақти билан соат таҳминан 22:00 да Қозоғистон Республикасининг Актобе вилояти “Самара – Чимкент” трассасида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан ноқулай об-ҳаво шароити туфайли йўлларда вужудга келган музламалар сабаб шу йўналишда ҳаракатланаётган барча енгил, юк ва жамоат транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилди

Шу жумладан юқорида кўрсатиб ўтилган автобус ҳаракати ҳам вақтинчалик тўхтатилган. Маҳаллий ҳукуматнинг ФВВ департаменти томонидан йўловчилар ўша атрофдаги масжидга вақтинчалик жойлаштирилган. 

Йўлдаги музлар ва тўсиқлар бартараф этилгандан сўнг транспорт воситалари ўз ҳаракатларини давом эттиришган. 

Ҳозирда давлат рақам белгиси 01 344 CGA бўлган “Узаутотранс сервиcе” МЧЖнинг “Тошкент–Москва” йўналишида қатновни амалга ошираётган автобус Қозоғистон ва Россия Федерацияси чегара божхона постидан ўтмоқда.

Ҳайдовчи билан ўрнатилган оператив алоқага кўра автобусдаги барча йўловчилар соғ-саломат ҳолда йўналишда ўз сафарини давом эттирмоқда, дейилади Транспорт вазирлиги хабарида.

    Бошқа янгиликлар