АсосийJamiyat

Янги Соғлиқни сақлаш вазири тизимни коррупциядан тозалаш учун шахсий телефон рақамини эълон қилди

'Янги Соғлиқни сақлаш вазири тизимни коррупциядан тозалаш учун шахсий телефон рақамини эълон қилди'ning rasmi

Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов томонидан 2023 йил тизимда “Коррупцияга қарши кураш йили” деб эълон қилингани ҳақида хабар бергандик.  

ССВ Матбуот хизматининг хабар беришича, бу борадаги устувор вазифалар ижроси доирасида Соғлиқни сақлаш вазири А. Иноятовнинг (+998-91) 403-17-73 шахсий телефон рақами орқали соҳадаги коррупциявий ҳолатлар юзасидан аниқ факт ва далилларга асосланган мурожаатлар қабул қилиш бошланган.

Бундан ташқари, фуқаролар ўз мурожаатларини қуйидаги платформалар орқали ҳам йўллаши мумкин:

  •   вазирлик қошида куну тун фаолият олиб борувчи "1003" қисқа рақамли “Сall-марказ”;

 

  • Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари қошида мунтазам фаолият юритувчи "1103" қисқа рақамли “Сall-марказ”лар;

 

  •  вазирликнинг янги ишга туширилган расмий телеграм-боти (https://t.me/murojat_ssv_bot);

 

  •  барча туман тиббиёт муассасаларининг фуқаролар гавжум бўладиган жойларига ўрнатилган ва тиббиёт маскани раҳбари билан боғланиш имконини берувчи “тўғридан-тўғри алоқа” линиялари;

 

  •  вазирлик расмий  веб-сайтида аҳолидан келиб тушаётган саволларга тезкор жавоб беришга мўлжалланган “Jivo” иловаси.

 

 

    Бошқа янгиликлар