Тошкент шаҳри собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистонни тарк этмоқчи бўлганида тўхтатилган. Бу ҳақда блогер Никита Макаренко ўз манбаларига асосланиб хабар бермоқда.
Қайд этилишича, собиқ ҳоким бугун тонгда шаҳардан ўз оиласи билан чиқиб кетишга уринганида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан тўхтатилган.
Бугун Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда ўз фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйганлиги боис Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев лавозимидан озод этилган эълон қилинган эди.