1

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар ҳокимини кечаси штабда ишдан олганини маълум қилди (видео)

ЖАМИЯТ 16.01.2023, 18:01
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар ҳокимини кечаси штабда ишдан олганини маълум қилди (видео)

Бугун Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда ўз фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйганлиги боис Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев лавозимидан озод этилган эълон қилинган эди.

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар ҳокимини кечаси штабда ишдан олганини маълум қилди.

"Тошкент шаҳрининг барча даражадаги раҳбарларининг бугунги ҳолатга тайёр эмаслигини мен ўзим ҳам кўриб турибман, халқимиз ҳам кўриб турибди. 120 та маҳаллада электр ва газ таъминотида узилишлар бўлди. 584 та маҳалладан 120 тасида мана шундай муаммолар бўлди.

Биргина 15-январ куни Тошкент шаҳридаги еттита юқори ва 524 та паст кучланишли трансформатор ҳамда 87 та трансформатор ортиқча юкламаларга бардош беролмай ишдан чиқди.

Нега пойтахтда шундай бўлди? Нега олдиндан тайёргарлик қилмадик? Шунча гап гапирганимизга қарамай, Вазирлар Маҳкамаси қаерга қараган деган савол мени қийнаяпти.

Қиш мавсумига лозим тайёргарлик қилмагани учун Тошкент шаҳри ҳокими Ортиқхўжаевни кечаси штабда ишдан олдим. Қуруқ гап билан, ёлғон "сводка" билан пастга тушмагани учун, ноинсоф, оёғи ердан узилгани учун уни ишдан олдим", — деди президент.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1