1

"Бу даврда сиз билдирган таклифлар асосида депутатларга бўлган ишонч ошди". Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши Жаҳонгир Ортиқхўжаевга миннатдорлик мурожаати йўллади

ЖАМИЯТ 18.01.2023, 11:01
"Бу даврда сиз билдирган таклифлар асосида депутатларга бўлган ишонч ошди". Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши Жаҳонгир Ортиқхўжаевга миннатдорлик мурожаати йўллади

Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши ўзининг Телеграм каналида аҳолини электр энергияси ва газ билан таъминлашда юзага келган инқироз ортидан президент томонидан ишдан бўшатилган мазкур кенгашнинг собиқ раиси, пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга мурожаат эълон қилди ва орадан бир муддат ўтиб хабар ўчирилди. 

"Ҳурматли Жаҳонгир Обидович Ортиқхўжаев, 2019−2023 йилларда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши раиси сифатидаги фаолиятингиз давомида халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатларини қўллаб-қувватлаганингиз учун ташаккур айтамиз. Бу даврда сиз томонингиздан билдирилган таклифлар асосида депутатлар томонидан олиб борилган ишлар натижасида аҳолининг айниқса эҳтиёжманд оилаларнинг ҳолидан хабар олинганлиги халқимизнинг депутатларга бўлган ишончини оширганлиги алоҳида эътиборга лойиқдир. Сизга, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан Тошкент шаҳримиз равнақи йўлида қўшган ҳиссангиз ва машаққатли меҳнатингиз учун миннатдорчилик билдирамиз", - дейилади мурожаатда.

Постга Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг фуқаролар қабулидан лавҳалар акс эттирилган видеоролик илова қилинган. Кадрларда одамларнинг кўз ёшлари билан ҳокимга миннатдорчилик билдиришларини кўриш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида юзага келган газ ва "свет" муаммоси ортидан Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда ўз фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйганлиги боис Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев лавозимидан озод этилган эълон қилинган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1