1

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши Жаҳонгир Ортиқхўжаевга мурожаатнома йўлланмаганини маълум қилди

ЖАМИЯТ 18.01.2023, 14:15
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши Жаҳонгир Ортиқхўжаевга мурожаатнома йўлланмаганини маълум қилди

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши раисининг ўринбосари Тошпўлат Матибаев пойтахтнинг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга мурожаатнома эълон қилинганини инкор этувчи баёнотни эълон қилди.

Тошкент шаҳар халқ депутатлари кенгаши ўзининг Telegram каналида аҳолини электр энергияси ва газ билан таъминлашда юзага келган инқироз фонида Президент томонидан ишдан бўшатилган мазкур кенгашнинг собиқ раиси, пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга қисқа мурожаат эълон қилганди. Кейинроқ хабар ўчирилган. Бу ҳақда аввалроқ хабар берган эдик.

Кенгаш раҳбари ўринбосари Тошпўлат Матибоев ўз баёнотида депутатлар номидан собиқ ҳокимга мурожаатнома эълон қилинмаганини билдирган.

Шунингдек, кенгаш котибияти ўз баёнотида 16−17 январь кунлари Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг ҳеч қандай йиғилиши бўлиб ўтмаганини маълум қилган.

"Gazeta.uz" нашри мазкур хабарнинг скриншоти ва унинг нашр этилганини тасдиқловчи каналга ҳаволани эълон қилган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида юзага келган газ ва "свет" муаммоси ортидан Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда ўз фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйганлиги боис Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев лавозимидан озод этилгани эълон қилинган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1