АсосийJamiyat

Тошкентдаги қайси мактабларда дарслар онлайн бошланиши эълон қилинди

'Тошкентдаги қайси мактабларда дарслар онлайн бошланиши эълон қилинди'ning rasmi

Аввалроқ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан 23 январдан барча ҳудудларда III чорак дарслари бошланиши ҳақида хабар берган эдик. 

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати Пойтахтдаги қайси мактаблар онлайн тарзда бошланишини маълум қилди. 

Хабарда айтилишича, пойтахтдаги мавжуд 335 умумтаълим муассасасидан 278 тасида 23 январь куни ўқув машғулотларига рухсат берилади

Мутахассисларнинг билдиришича, ўқувчилар таълим оладиган синфхоналарда ҳаво ҳарорати +18 даражадан паст бўлмаслиги талаб қилинади. Ўрганишлар якунига кўра, эртага мавжуд 335 таълим муассасасидан 278 тасида III чорак дарс машғулотлари бошланади.

Аммо ҳарорати юқорида белгиланганидан паст кўрсаткичга эга 57 та умумтаълим мауассасасида узлуксиз таълим жараёнлари босқичма-босқич бошланиши режалаштирилган. Жумладан, Бектемир туманидаги 345-, 346-, 347-, 348-, Миробод туманидаги 83-, 94-, Мирзо Улуғбек туманидаги 54-, 209-, Олмазор туманидаги 1-, 28-, Сергели туманидаги 33-, 68-, 269-, 352-, Учтепа туманидаги 199-, 251-, Чилонзор туманидаги 79-, 101-, 114-, 138-, 162-, 163-, 168-, 173-, 178-, 179-, 181-, 182-, 183-, 184-, 188-, 201-, 202-, 232-, 270-, 280-, 281-сонли умумтаълим мактаблари, 4-сонли махсус мактаб-интернати, Шайхонтоҳур туманидаги 19-, 39-, 59-, 82-, 85-, 92-, 132-, 169-, 180-, 186-, Юнусобод туманидаги 259-сонли, Янгиҳаёт туманидаги 2-, 334-, Яшнобод туманидаги 145-сонли умумтаълим мактаби, 77-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида синфхоналарда ҳаво ҳарорати меъёридан пастлиги туфайли дарс машғулотлари масофавий таълимга ўтказилади.

    Бошқа янгиликлар