АсосийJamiyat

Эртадан Ўзбекистондаги айрим мактабларда дарслар масофавий тарзда бошланади

'Эртадан Ўзбекистондаги айрим мактабларда дарслар масофавий тарзда бошланади'ning rasmi

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан 23 январдан барча ҳудудларда III чорак дарслари бошланишини маълум қилди.

Маълум қилинишича, бунда иссиқлик таъминотида муаммоси бўлган мактаблар ҳолат яхшилангунига қадар ўқишни вақтинча масофадан олиб боришларига рухсат этилади.

Қайси мактаблар вақтинча масофадан таълим олишлари ҳақида ҳудудларнинг ижтимоий тармоқ каналлари ҳамда мактаб раҳбарлари томонидан бевосита ота-оналарга хабар берилади.

Хусусан, Наманган вилоятидаги  18 та умумтаълим мактабларида ўқув жараёнлари иситиш тизимида таъмирлаш ишлари тўлиқ якунлангунча масофавий тарзда ўқитилади.

Масофавий ўқитиладиган мактаблар:

  • Наманган шаҳар 1, 7, 50, Мингбулоқ туман 4, 25, Поп туман 1, Норин туман 1, Чуст туман 74, Чортоқ туман 16, 49, Янгиқўрғон туман 9, 10, 15, 42, 43-мактаблар;
  • Чуст туман 42-сонли, Учқўрғон туман 46-сонли ва Норин туман 47-сонли махсус мактаб-интернатлари.

    Бошқа янгиликлар