АсосийJamiyat

Февраль ойи бошлари Ўзбекистонда баҳорий ёмғирли об-ҳаво кутилмоқда

'Февраль ойи бошлари Ўзбекистонда баҳорий ёмғирли об-ҳаво кутилмоқда'ning rasmi

Ўзгидромет прогнозларида 31 январь ва 1 февраль кунлари жануб ва воҳа вилоятларида, 1 февраль куни Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ҳам ёмғир ёғиши мумкинлиги келтирилган

Келаётган беш кунликда водий вилоятлари ва шимолда ёғингарчилик кутилмайди.

Мазкур нам ҳаво оқимлари тунлари ҳам ҳароратни кўтаради. Жануб вилоятларида келаётган ҳафта бошида ҳарорат +13 даражагача илийди. 

Туркманистонда ҳам келаётган ҳафтанинг сешанбасидан бошлаб ёғинли мавсумлар бошланиши прогноз қилинмоқда. Ҳаво ҳарорати Туркманистоннинг жанубий вилоятларида +20 даражагача кўтарилади. Мазкур иссиқ ҳаво тўлқини Арманистон тоғликларидан Каспий денгиз жануби орқали нам ҳаво оқимларини минтақага "тортади".  

Мазкур жараён кейинроқ Ўзбекистонга ҳам таъсир этмасдан қолмайди. Юқори эҳтимол, февраль ойи бошлари Ўзбекистонда баҳорий ёмғирли об-ҳаво кутилади.

Юқоридаги картада 31 январь кунги ёғингарчилик картаси акс этган.

    Бошқа янгиликлар