1

Ўзбекистондан Туркияга инсонпарварлик ёрдами йиғиш вақтинча тўхтатилди

ЖАМИЯТ 11.02.2023, 12:06
Ўзбекистондан Туркияга инсонпарварлик ёрдами йиғиш вақтинча тўхтатилди

Ўзбекистондан зилзила сабаб жабр кўрган Туркияга инсонпарварлик ёрдами қабул қилиш вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси хабар қилди

"Биз инсонпарварлик ёрдами йиғишни вақтинча тўхтатишга мажбур бўлдик. Барча ҳудудий бўлинмалардан юклар келиб тушаётгани сабабли уларни саралаш, қадоқлаш ва жўнатишга тайёрлаш қўшимча вақт талаб этмоқда. Гуманитар ёрдам йиғиш қайта бошлангани ва Туркияга етказилиши зарур бўлган маҳсулотлар рўйхатини яна эълон қиламиз. Ҳар томонлама ёрдам берганингиздан миннатдормиз", - дейилади хабарда. 

Қайд этилишича, ўзбекистонликлар ёрдами билан биродар турк халқи учун керакли маҳсулотлар билан тўлдирилган 25 та юк машинаси Туркия жўнаб кетди. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1