АсосийDunyo

Янги Зеландияда 6 магнитудали зилзила кузатилди (видео)

'Янги Зеландияда 6 магнитудали зилзила кузатилди (видео)'ning rasmi

Бизнинг вақт билан соат 11:38 да Янги Зеландия пойтахти Велингтондан 80 км лар шимолда эпицентирида 6 магнитуда кучига тенг зилзила содир бўлди. 

Шунингдек, ҳозирда бир вақтнинг ўзида Янги Зеландия устидан "Габриэль" циклони ҳам ўтмоқда.

Қайд этилишича, Янги Зеландия учун XXI асрдаги энг хавфли бўрон кириб келган. "Габриэль" циклони Янги Зеландияда фавқулодда ҳолат эълон қилинишига олиб келган. 

Умуман олганда, бу офат Янги Зеландия тарихида учинчи фавқулодда эълон қилиниши билан боғлиқ ҳодисадир. 

Ҳозирда циклон туфайли, яраланган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумотлар мавжуд эмас. Аммо пўртана мавжуд инфраструктура, йўллар, телекомуникация, аҳоли яшаш хонадонларига жиддий зарар келтирмоқда. 2500 киши хавфсиз ҳудудларга кўчирилган. 225 минг киши электр энергиясиз қолган.

Икки ҳафта олдин Янги Зеландиялардаги тошқиндан сўнг мазкур пўртана Янги Зеландия учун иқтисодий зарар кўламини ошишига олиб келмоқда.  

    Бошқа янгиликлар