1

Истанбулдан аҳоли кўчиб кетмоқдами ёхуд Туркия навбатдаги кучли зилзилага тайёрми? (видео)

ДУНЁ 15.03.2023, 23:50
Истанбулдан аҳоли кўчиб кетмоқдами ёхуд Туркия навбатдаги кучли зилзилага тайёрми? (видео)

Кеча, 14 март куни Туркиянинг Тошкентдаги Элчихонасида ОАВ вакиллари учун Туркиядаги сўнгги воқеалар юзасидан матбуот анжумани ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик. Унда darakchi.uz вакиллари ҳам иштирок этган эди.

Тадбирда Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олган Бекар журналистларнинг саволларига эавоб берар экан Истанбулнинг зилзилага қанчалик тайёр экани ҳақида гапирди.

“1999 йилдан эътиборан Истанбулни зилзилага тайёрлаш ишлари ҳам ҳукумат, ҳам ҳокимиятлар тарафидан бошлаб юборилган. Эскириб қолган ёки бирор нуқсони бўлган қурилиш бинолари аниқлаштириб борилмоқда. Муайян низомларга асосан бу биноларни мустаҳкамлаш ишлари олиб борилмоқда. Лекин Истанбул жуда ҳам катта шаҳар. Аҳолисининг ўзи 15 млндан ортиқ. Истанбулнинг ичидаги аҳоли сони ундан ҳам кўп. Лекин шу йўналишда ишлар олиб бориляпти”, деди Олган Бекар.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1