1

Бугунга қадар Ўзбекистон Туркияга 644 000 АҚШ доллари миқдорида нақд маблағ ва 674 тонна гуманитар ёрдам юборди — Туркия элчиси

ЖАМИЯТ 14.03.2023, 19:57
Бугунга қадар Ўзбекистон Туркияга 644 000 АҚШ доллари миқдорида нақд маблағ ва 674 тонна гуманитар ёрдам юборди — Туркия элчиси

Бугун, 14 март куни Туркиянинг Тошкентдаги Элчихонасида ОАВ вакиллари учун Туркиядаги сўнгги воқеалар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди. Унда darakchi.uz вакиллари ҳам иштирок этди. 
Матбуот анжуманида элчи,  6 февраль тонггида бўлган дахшатли зилзилани "Аср фожиаси" деб атади. 

Хабарингиз бор, зилзилада етти нафар Ўзбекистон фуқароси ва шу билан бирга 47 475 туркиялик қардошимизни ҳаётдан олиб кетди. 

Матбуот анжуманида вазир Ўзбекистон томонидан Туркия кўрсатилган гуманитар,  моддий ва инсоний ёрдамлар ҳақида гапирди:
"Халқаро миқёсда кўрсатилган ёрдамларда энг олдинги сафда келган мамлакатлардан биттаси азалий ва абадий қардошимиз Ўзбекистон бўлди. Ўзбекистон давлати ва халқи тарихда ҳам бўлгани сингари, бу машъум фалокатдан сўнг ҳам, доимги олийжаноблигини намойиш этиб, ўлкамизни ёлғизлатиб қўймади. Ўзбек халқи ва давлат ташкилотлари Президент Мирзиёев етакчилигида деярли сафарбар бўлиб қора кунда дўст эканликларини кўрсатдилар. Даставвал Президент Мирзиёев, Вазирлар Маҳкамаси ва давлат ташкилотларининг деярли барча юқори даражали раҳбарлари Элчихонамизга ташриф буюриб, таъзия дафтарни имзолаганлари хотирадан ҳеч қачон ўчмайдиган бирдамлик тимсоли бўлди. Ҳукумат томонидан бошлаб берилган сафарбарлик доирасида, 6 февралдан 13 февралгача Адана вилоятига қидирув-қутқарув, тиббиёт жамоалари ҳамда гуманитар ёрдамни ташувчи 6 та алоҳида карго рейси ташкил этилди. Бу рейслар орқали давлатимизга етиб борган 100 кишидан иборат Ўзбекистон қидирув-қутқарув жамоаси, Хатай вилоятимизда жон қутқариш ишларини бажардилар. 25 февраль куни Ўзбекистонга қайтган ўзбек қидирув-қутқарув жамоаси 18 кишини тирик қутқариб, 190 киши жасадини вайроналардан чиқариб олдилар. Бундан ташқари, 8 февраль куни етиб борган 71 кишилик тиббиёт ходимлари Хатай вилоятида дала госпитали ўрнатиб, ярадорларимизни даволадилар. Бу дала госпитали жамоаси 6 март куни Ўзбекистонга қайтди. Дала госпиталида 1 795 нафар эркак, 1 177 аёл ва 888 болага, яъни жами 3 860 фуқаромизга тиббий ёрдам кўрсатилди. Шу билан бирга ўзбек қардошларимиз зилзила ҳудудларига бориб, ўзбек паловини пишириб, эҳтиёжмандларга тарқатдилар" дейди элчи.


Шунингдек, вазир молиявий ёрдамлар “Зираат банк Ўзбекистон” орқали бевосита ёки шу банкда Элчихона томонидан очилган зилзила ёрдам ҳисоблари орқали Туркияга юборилганини алохида таъкидлади. 
Маълумот учун:
Бугунги кунгача Ўзбекистон Туркияга 644 000 АҚШ доллари миқдорида нақд маблағ юборди.  Расмий ёрдам ҳисобларига маблағлар ҳамон келишда давом этмоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1