1

Жасур Умиров: “Деярли ҳар йили ‘уйланганим’ ҳақида эшитаман”

ШОУ-БИЗНЕС 03.10.2016, 09:41
Теглар: Хонанда, Шоу-бизнес
Жасур Умиров: “Деярли ҳар йили ‘уйланганим’ ҳақида эшитаман”

Ўзининг ноодатий услуби ва дидига эга Жасур Умиров “Даракчи” газетасининг “Қисқа ва лўнда” лойиҳаси меҳмони. Суҳбат давомида у қизиқишлари, ҳаётий ва ижодий янгиликлари ҳамда ўзига хос қўрқуви ҳақида сўзлаб берди. 

Мавсум янгилиги. 
Айни кунларда ўн бешта янги қўшиқ ёзиш жараёни билан бандмиз. 2-3 йиллик танаффусдан сўнг ваниҳоят янги концерт дастури билан мухлисларимни хушнуд этишга тайёрланяпман. Мен уларни соғингандек, улар ҳам концертим кунини узоқ кутишганига ишонаман. Ноябрь ойида бўлиб ўтадиган концертдан муҳаббат, хиёнат, ота-она, ҳаёт ҳақидаги қўшиқлар ўрин олган. Бундан ташқари тез кунларда Жасур Шаметов билан ҳамкорликда суратга олинган “На қилдим?” номли клипимиз ҳам премъера қилинади. Ўйлайманки, у ҳам томошабинларга манзур бўлади.   

Жаҳл чиққанда. 
Жаҳлим чиққанда ўзимни ушлаб туролмайман, урушиб кетишим мумкин. Шунинг учун ёрдамчиларим ижодимда бўлаётган муаммоларнинг ҳаммасига ҳам мени  аралаштирмайди. Лекин бу Жасур буткул урушқоқ экан дегани эмас, ўзимни қўлга олиб яхши нарсаларни ўйласам, тезда ўзимга келиб олишим ҳам мумкин. Бундай пайтларда, қўлга қиритган ютуқлар, мухлислар олқиши инсонга  куч бағишлаб туради.

Фобия.
Кимдир баландликдан, кимдир сувдан қўрқса, мен тунда машина ҳайдашдан жуда қўрқаман. Атрофим қоронғу бўлса, ваҳима босади. Шунинг учун ҳам тўй-ҳашамларга, хизматларга борганда рулда ўзим бўлмайман. 

Стил.
Ўзимга образ танлашда бировларнинг маслаҳатига камдан-кам қулоқ тутаман. Чунки одам ўзига ярашганини ўзи яхши ҳис этади деб ҳисоблайман. Кундалик ҳаётда, клипларимда ҳатто саҳнавий образ танлашда ҳам либосларимга ўзим масъулман. Мен учун биринчи ўринда ранглар уйғулиги. Либосда ранглар тўғри танланса, у инсонга албатта ярашади.

Оилавий сурат.
Оиламнинг суратини хаёлимда гавдалантирганимда кўп болали бўлиш кўз ўнгимдан ўтади. Фарзандларим камида 4-5 та бўлиши аниқ. Чунки уйда болаларнинг қий-чув қилиб, югуриб юришини яхши кўраман. Турмуш ўртоғим эса, болаларнинг тарбияси билан банд бўлади. Ишламайди (кулади).

Ёқтирмайман.
Одамлардаги сохталик, ёлғончиликни ёқтирмайман. Бу одатлар инсонлар ўртасига совуқчилик туширади. 

Китоб.
Бу гапимдан кейин менга нисбатан кўпчиликнинг фикри ўзгариши мумкин. Лекин алдаганимдан кўра ростини айтганим яхши: китоб ўқишни ёқтирмайман. Бу болалигимдан қолган одат. Шундай бўлса ҳам, иш юзасидан шеърлар тўпламлари, сценарийлар ўқиб тураман. 

Мусиқа.
Ўзимнинг йўналишимга яқин, ёшларбоп қўшиқларни тинглайман. Лекин ўзимизникиларни кам эшитаман. Кўпроқ Европа мусиқа санъатига қизиқаман. 

Тушкунлик.
Бундай пайтларда вазиятни яхши томонини ўйлашга ҳаракат қиламан. Агар бошқача бўлганда бунданда ёмон бўлиши мумкин эди-ку, деган ўйлар билан ўзимни овутаман. Бундан ташқари кўпроқ вақтимни оила даврасида, яқинларим билан ўтказишни ёқтираман. Оила муҳити менга ижобий  таъсир қилади.

Миш-мишлар.
Мен ҳақимда энг кўп тарқалган миш-миш бу “Жасур Умиров уйланипти” деган гап бўлса керак. Деярли ҳар йили “уйланганим” ҳақида эшитаман. Шу даражада фактлар билан айтишадики, ўзим ҳам ишониб қолишимга бир баҳя қолади (кулади). 

Алия СУЛАЙМАНОВА

Шарҳлар

Машҳур хонанда 61 ёшида вафот этди

10.12.2019, 20:06

 Таниқли швед гуруҳи — «Roxette» солисти Мари Фредрикссон 61 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Швеция ОАВларига асосланиб хабар берилди.Dagens Nyheter нашрининг ёзишича, хонанда узоқ йиллар давомида саратон хасталигига...
Зохиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров унинг акаси экани ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди (видео)

06.11.2019, 12:06

Зохиршоҳ Жўраев "Миллий" телеканалининг "Нишондасиз" кўрсатувида иштирок этиб, оилавий миш-мишларга нуқта қўйди...Кўрсатув давомида бошловчи Зохиршоҳдан Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг фарзанди экани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритишини...
​СИТОРА АЛИМЖОНОВА ШАХСИЙ ҲАЁТИНИ МУҲОКАМА ҚИЛГАНЛАРГА МИННАТДОРЧИЛИК БИЛДИРДИ

14.08.2017, 12:34

Актриса Ситора Алимжонова 8 август куни турмушга чиқди. Унинг тўйи Таиланднинг Пхукет оролида бўлиб ўтди.Ситора ўз интервьюларида турмуш ўртоғининг 27 ёшда эканлигини ва у тадбиркорлик...
ФАРРУҲ ЗОКИРОВДАН ТАНҚИД ЭШИТГАН ВА ТОҲИР СОДИҚОВ ДУЭТ КУЙЛАШДАН БОШ ТОРТГАН УМИДАХОН

11.08.2017, 16:04

"Даракчи" газетасидаги "10 қалтис савол" лойиҳасининг галдаги меҳмони профессионалмусиқий билимга эга хонанда УМИДАХОН... 1. “Умр ўтар”, “Юлдузимсан”, “Сендадур кўнглим” ва “Йўлимдан қоч”, “Сериал”, “Сафсата” қўшиқлари....
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1